Россия Федерацияси ҳудудига кириб келаётган чет эл фуқароси, чегара назоратининг мансабдор шахслари томонидан бепул берилган миграцион картасини олиб, тўлдиришга мажбур.
Миграцион картаси рус тилида тўлдирилади.
Чет эл фуқароси рус тилини билмаган ҳолда, ўз хақидаги маълумотларини – паспортида кўрсатилган лотин алифбо ҳарфлари билан ёзилишига рухсат берилади.
Миграцион картасини тўлдириш жараёнида РФсига кириш мақсадини аниқ ва туғри кўрсатиши лозим:
-
меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида – работа,
-
меҳмон бўлиб туриш мақсадида – частная ва ҳоказо.
Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш вақти давомида, миграцион картаси чет эл фуқаросининг ёнида мавжуд бўлиши лозим.
Миграцион картаси яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқотилган тақдирда, чет эл фуқароси 3 кун давомида Федерал Миграция Хизмати Бошқармаси –ФМХБга мурожаат этишга мажбур. (Миграцион картасининг дубликат-нусхаси бепул берилади).
РФдан чиқиб кетиш вақтида, чет эл фуқароси чегара назорати ходимларига миграцион картасини топширишга мажбурдир.
Чет эл фуқаролари РФда вақтинчалик бўлиш борасида, ҳудуддаги миграция назорат рўйҳатига киришга мажбурлар.
Чет эл фуқароси вақтинчалик бўлиш жойига етиб келганда, қабул қилувчи томонидан ҳудудий ФМХга ёки почта йўлланмаси орқали хабарнома:
-
Узбекистон фуқаролари учун Россия Федерацияси ҳудудига кириб келган кундан бошлаб, 7 иш кундан кечиктирилмасдан берилиши лозим;
-
Тожикистон фуқаролари учун Россия Федерацияси ҳудудига кириб келган кундан бошлаб, 15 кундан кечиктирилмасдан берилиши лозим.
Виза мавжудлиги лозим бўлмаган тартибда келган чет эл фуқароси Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик бўлиш даври – 180 кун давомида жами 90 кундан ошмаслиги лозим.
РФда чет эл фуқаросининг вақтинчалик бўлиш даври меҳнат фаолияти учун унга патент берилганда узайтирилади.
Чет эл фуқароси РФ ҳудудида иш фаолиятини патент мавжудлигида амалга оширишга ҳаклидир.
Патент олиш учун – чет эл фуқароси, Россия Федерациясининг ҳудудига кириб келган кундан бошлаб, ўттиз календар куни давомида, тегишли хужжатлар тўпламини такдим этиши мумкин.
Чет эл фуқаросига патент бир ойдан ўн икки ой муддатигача берилади.
Патент амал қилиш муддати – бир ойдан, бир неча маротаба узайтирилиши мумкин.
Патент амал қилиш муддатини узайтириш учун, чет эл фуқароси, жисмоний шахслар даромадига солиқ шаклидаги, ҳар ойи учун 3000 рубл ҳисобидан белгиланган аванс тўловни, амалга ошириши лозим. Бундай ҳолда Федерал Миграция Хизматига мурожаат этиш шарт эмас.
Россия Федерацияси ҳудудида иш фаолиятини амалга ошириш учун – чет эл фуқаросида иҳтиёрий тиббий суғурта шартномаси (полиси) бўлиши шарт.
Ягона Миграция Марказида патент учун тўлиқ хужжатлар тўпламини расмийлаштириш мақсадида чет эл фуқаролари комплекс хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Лозим бўлган ҳужжатлар:
-
паспорт (амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлмаган ҳолда)
-
миграцион картаси
-
миграция ҳисобига олинганлиги ҳақида ҳабарнома
-
РФда олинган -ИНН рақами (мавжуд бўлган ҳолда)
Миграция марказининг маслаҳатчи ходимлари томонидан лозим бўлган ҳужжатлар тўпламии тайёрлаб, тиббий кўрикдан утиш учун ҳамда рус тили, Россия тарихи, хуқуқ асослари бўйича имтихонларига йўлланма бериб, иҳтиёрий тиббий суғурта шартномасини (полисини) ва паспорт таржимасини расмийлаштиришда ёрдам кўрсатиш каби хизматлардан чет эл фуқаролари фойдаланишлари мумкин.
Патент расмийлаштириш муддати – 10 иш кунини ташкил этади.
Тайёр патент олиш учун чет эл фуқароси Федерал Миграция Хизматига шахсан мурожаат этиб, паспорт, миграцион картаси, миграция ҳисобига олинганлиги ҳақида ҳабарнома (регистрация), белгиланган аванс тулови шаклидаги, жисмоний шахслар даромадига солиқ шаклидаги тўлови амалга оширилганлиги ҳақида квитанция, иҳтиёрий тиббий суғурта шартномаси (полиси)ни тақдим этиши шарт.
Россия Федерацияси ҳудудида ишлаб келаётган чет эл фуқароси – патент берилган кундан бошлаб, икки ой давомида, патент берган Федерал Миграция Хизматига мехнат шартномасининг ёки ишларни амалга ошириш (хизмат кўрсатиш) фуқаролик-хуқуқий шартнома нусхасини шахсан тақдим этиши ёки буюртма почта йўлланмаси орқали ҳабарнома юбориши лозим.
РФнинг бир ҳудудида берилган патент асосида чет эл фуқароси – ушбу ҳудуддан ташқари бўлган бошқа ҳудудда иш фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
Патент берилган кундан бошлаб, ўн икки ойлик муддат тугамасдан ўн кун олдин, чет эл фукароси патентни қайта расмийлаштирилиши бўйича мурожаат этишга ҳақлидир.
Бунда патент қайта расмийлаштирилиши бўйича мурожаат сони бир маротабадан ошмаслиги лозим.
Патент амал қилиш вақти мобайнида чет эл фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар ўзгарган тақдирда бу ҳакида, Россия Федерацияси ҳудудига кириб келгандан сўнг, ёки ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб – етти иш куни давомида, патентдаги маълумотларга ўзгартириш киритилиши лозимлиги ҳақида Федерал Миграция Хизматига мурожаат этишга мажбурдир.
Россия Федерациясининг бошқа ҳудудида иш фаолиятини амалга оширишни мақсад қилган чет эл фуқароси, шу Россия Федерациясининг субъектидаги Федерал Миграция Хизматига мурожаат этишга мажбур. Ушбу патентнинг амал қилиш муддати илгари берилган патентдаги муддатдан ошмаган даврга қадар берилади.
Чет эл фуқаросига:
-
патент берилмаган / қайта расмийлаштиришга рад жавоби олинган, ёки илгари берилган патент бекор қилинган ҳолларда, патент қайта расмийлаштирилиши бўйича – чет эл фуқароси ариза орқали, илгари рад жавоби олинган кундан бошлаб, бир йил утгандан сўнг, такроран мурожаат этишга ҳақлидир.
Патент амал қилиш муддатини ўзайтирилмаган ёки патенти бекор қилинган ҳолда чет эл фуқароси Россия Федерацияси ҳудудидан чиқиб кетишга мажбурдир.
РФси худудидан чиқиб кетиш мажбуриятини ижро этмаган чет эл фуқароси – депортация қилинади.
Россия Федерациясининг маъмурий хуқуқбузарлик Кодексига мувофиқ, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:
-
РФси ҳудудига кириш, вақтинча бўлиш (яшаш) тартибини бузганлиги учун хамда кириб келишда кириш мақсадини нотўғри, яъни Россия Федерацияси худудида бўлган давр мобайнидаги хақиқатда амалга оширилган фаолиятига номувофиқ мақсадни кўрсатган ҳолдаги хуқуқбузарлик учун – икки минг рублдан беш минг рублгача маъмурий жарима солиниб, Россия Федерацияси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юборилиши қўлланган, ёки қўлланилмаган ҳолда жазоланади.(модда 18.8);
-
РФсида патентсиз иш фаолиятини амалга оширганлиги учун, ёки РФнинг бир худудида берилган патент асосида ушбу РФнинг ҳуддудан ташқаридаги бошқа худудда иш фаолиятини амалга оширганлиги учун икки минг рублдан беш минг рублгача маъмурий жарима солиниб, Россия Федерацияси худудидан маъмурий тартибда чикарилиб юборилиши қўлланган, ёки қўлланилмаган холда жазоланади. (Федерал миқёсидаги шаҳарларда, яъни Москва, Санкт-Петербург шаҳарларида ва Ленинград вилояти ҳудудида содир этилган бўлса беш минг рублдан етти минг рублгача маъмурий жарима солиниб, Россия Федерацияси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқарилиб юборилади (модда 18.10);
-
Патентда кўрсатилган маълумотлар ўзгартирилиши лозимлиги борасида мурожаат муддатини бузган чет эл фукароларига тўрт минг рублдан беш минг рублгача маъмурий жарима солинади. (модда 18.10);
-
патент олиш муддатини бузганлиги учун – ўн минг рублдан ўн беш минг рублгача маъмурий жарима солинади (модда 18.20).